
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан сурункали равишда солиқ қарзини тўламаётган фермер хўжаликларига ер ижара ҳуқуқларини қайта кўриб чиқиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими томонидан иш юритувидаги, қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаган 38 та қарздор фермер хўжаликларининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи хатланиб, жами 34 млрд. 609 млн. сўм бошланғич нархда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шу билан бирга, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича 9 млрд. 377 млн. сўмдан ошиқ солиқ қарзлари ундирилишига эришилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар