Фарзанднинг моддий таъминоти – ота-она зиммасидаги энг муқаддас бурч. Шу бурчни бажаришдан бўйин товлаган ҳар қандай шахс қонун олдида жавобгарликка тортилиши табиий.
Мажбурий ижро бюросининг Яккабоғ туман бўлимида олиб борилган амалий ишлар натижасида қарздор ота фарзандининг тақдири учун масъулиятли қадам ташлади.
Қарздор алимент тўловларини узоқ вақт давомида кам миқдорда бериб келгани сабабли қарзи 22 млн. сўмга етган эди. Давлат ижрочиси иштирокида ўтказилган суҳбатларда қарздор ва ундирувчи тарафлар ўзаро келишувга эришди.
Унга кўра, қарздор нафақат мавжуд қарздорликни, балки фарзанди вояга етгунга қадар – яъни 2033 йилгача бўлган давр учун жами 45 млн. сўм алимент тўловини тўлиқ амалга оширишга қарор қилди.
Жорий йилнинг 18-сентябрь пуллар ундирилиб, ижро иши якунланди.
Фарзанднинг соғлом ўсиши, таълим олиши ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун алимент маблағлари катта аҳамиятга эга. Қонун устуворлиги ва ижро интизоми эса, фарзанд ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолатидир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!