
“Тengrinews.kz” порталига унинг ўқувчиларидан бири KZ160AST рақами бир хил бўлган икки автомашинани видеорегистратор қайд этганини маълум қилди.
Машиналарнинг ҳар иккаласи ҳам айнан битта қонунбузарликка йўл қўйиб, ҳаракатнинг қарама-қарши йўналишга чиққан. Бу воқеа ҳақида хабар берган эркак мазкур факт балки тегишли идораларни қизиқтириб, улар ҳодисага ойдинлик киритар, деб савол берган.
Эркак айтган гапини исботлаш учун икки видеони тақдим этган. Биринчи ролик 2016 йилнинг сентябрь ойида, иккинчиси эса декабрь ойида олинган. Аммо ҳозиргача Қозоғистон республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур фактга изоҳ бермаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар