Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро У.А. бир нафар фарзанди учун алимент тўлаб бориши суд томонидан белгилаб қўйилган. Бюронинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор У.А.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.
Шу туфайли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини билдирган.
Ижро ҳаракатлари давомида, тарафлар ўртасида келишувга эришилиб, қарздор У.А. ундирувчи Д.Д. фойдасига 84 миллион сўм олдиндан тўлаб берди ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар