date

Абитуриентлар учун қўшимча танлов: 56,7 баллдан юқори тўплаганларга имконият

Абитуриентлар учун қўшимча танлов: 56,7 баллдан юқори тўплаганларга имконият

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул жараёнида қўшимча танлов босқичи эълон қилинди. Унда умумий танловда 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ қабул қилинмаган ёки тест синовларида қатнашиб, аммо таълим йўналишини белгиламаган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Мазкур қўшимча танлов орқали талабгорларга 5 тагача таълим йўналишини танлаш имконияти яратилган. Шу билан бирга, танлов фақатгина вакант қолган йўналишлар асосида амалга оширилади.

Вакант ўринлар рўйхатларида кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича қолган бўш ўринлар алоҳида кўрсатилган. Бу орқали ҳар бир абитуриент ўз имкониятидан келиб чиқиб йўналишни белгилаши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун сўнгги муддат — 2025 йил 3 октябргача. Натижалар эса 2025 йил 8 октябрга қадар эълон қилиниши белгиланган. Барча батафсил маълумотлар my.dtm.uz платформасида тақдим этилмоқда.

Бу имконият ўз ўрнини топа олмаган кўплаб ёшлар учун яна бир шанс сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар учун қўшимча танлов: 56,7 баллдан юқори тўплаганларга имконият