date

Фарғона ва Қорақалпоғистонда тиббиёт ходимлари жиноят устида ушланди

Фарғона ва Қорақалпоғистонда тиббиёт ходимлари жиноят устида ушланди

Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Олтиариқ туман Марказий поликлиникаси ходимаси Н.Р. фуқаро Д.У.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимаси П.Д. фуқаро Н.Г.нинг ишончига кириб, уни тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона ва Қорақалпоғистонда тиббиёт ходимлари жиноят устида ушланди