Жиноят ишлари бўйича Бўстон туман суди томонидан чиқарилган ҳукмга биноан, МЧЖ раҳбари Н.А. жуда кўп миқдордаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик, шунингдек, нақд пул тушумларини банкка топширмасдан савдо қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган.
Суд маълумотларига кўра, МЧЖ раҳбари давлатга 314,9 миллион сўмлик солиқ ва мажбурий тўловларни тўламай, 1,17 миллиард сўмлик маҳсулотлардан тушган нақд пулларни касса орқали расмийлаштирмаган.
Оқибатда, суд давлат бюджетига зарар етказган фуқарога нисбатан 36,3 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Шунингдек, зарарни қоплаш мақсадида у томонидан депозитга топширилган 315 миллион сўм давлат бюджети фойдасига ўтказилиши белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими томонидан суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор жиноий жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирилди.
Ижро ҳаракатлари давомида белгиланган 36,3 миллион сўм миқдоридаги жарима пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!