13:06 / 29.12.2016
8 959

Алишер Усмонов: «Ўзбекистонга фойда берадиган барча нарсани қилишга тайёрман»

Алишер Усмонов: «Ўзбекистонга фойда берадиган барча нарсани қилишга тайёрман»

«Россия 24» телеканалига берган интервьюсида Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг солиқ резидентига айланишга тайёрлигини маълум қилди, шунингдек, мамлакатдаги лойиҳаларга инвестиция киритиш ва бу ерда хайрия жамғармаси ташкил қилиш нияти ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимидаги муддати тугаганидан сўнг, уни «кичик ватани» (Ўзбекистон)га чақиришмаса, Россия солиқ резиденти мақомини қайтариб олишни режалаштирмоқда.

«Мамлакат 25 йил давомида мустақиллик йўли бўйлаб ривожланиб борди, уни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бошқарди. Энди эса улкан бошқарув ва давлат тажрибасига эга одам сайланди. Менинг фикримча, у ҳар қандай муаммоларни еча олади. Мен ўзбек эканлигимдан фахрланишимни кўп бора айтганман. Бу менинг она ерим эканлигидан фахрланаман. Ўзбекистон учун, раҳбарият учун фойдали бўлган барча нарсани қилишга тайёрман. Доим ва ҳар қандай дақиқада. Ўзбекистонга, унинг халқига ва президентига улкан муваффақиятлар тилайман», — деди бизнесмен.

Ўзбекистонда инвестицияларни ошириш режалари ҳақида берилган саволга жавобан: «Таклиф қилинган жойга бориш яхши. Мен, бошқа инвесторлардан фарқли равишда, доим мени чақирган жойга бораман. Унгача эса мендан сўрашган нарса билан ёрдам бераман. Албатта режалаштиряпман. Албатта хоҳлайман. Камида у ерда хайрия жамғармаси очиб, Москвада қилаётган лойиҳаларимни у ерда ҳам амалга оширмоқчиман. Буни албатта қилишга уринаман. Бунинг учун рухсат оламан», — деди.

«Иқтисодиётга инвестиция киритишни режалаштиряпсизми?» — деган саволга эса Алишер Усмонов: «Иқтисодиётга инвестиция киритиш эса алоҳида мавзу, алоҳида иш, алоҳида ҳисоб-китоб. Мен доим тайёрман», — дея жавоб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов: «Ўзбекистонга фойда берадиган барча нарсани қилишга тайёрман»