Олтиариқда отанинг қарзи эмас, виждони уйғонди. Фарзанд —нафақат муҳаббатнинг самараси, балки ота-онанинг ҳаётий имтиҳони. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш — ҳар бир вояга етган инсоннинг инсонийлик мезони.
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими ходимлари ана шундай инсонпарварлик ва адолат тимсоли бўлган ишга қўл урди — ва натижада уч фарзанднинг ҳаётини ўзгартирган воқеа юз берди.
Бир неча йил давом этган алимент тўловидан бўйин товлаган отага нисбатан қонуний чоралар кўрилди. МИБнинг қатъий ва адолатли фаолияти туфайли, ота уч нафар фарзанди фойдасига 10 минг АҚШ доллари (125 миллион сўм) миқдордаги қарздорликни тўлиқ қоплади.
Энг муҳими — бу пул нафақат моддий ёрдам, балки маънавий ғалаба.
Адолат тикланди, фарзандлар манфаати таъминланди!
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!