Тошкент вилояти Зангиота туман суди томонидан “F.G.” МЧЖ раҳбарига нисбатан чиқарилган ҳукмда давлат маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан адолат қарор топди.
Маълум бўлишича, у жиноий тил бириктириш йўли билан 998 миллион сўмлик шартнома асосида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, аслида бажарилмаган 206 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган.
Суд жараёнида айбдор шахс қилмишини тан олди, етказилган зарарни тўлиқ қоплади. Унинг қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари асосида 30 миллион 300 минг сўм жиноий жарима жазоси тайинланди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Давлат маблағи — халқ мулкидир, уни суиистеъмол қилиш – ишончни суиистеъмол қилишдир.
Масъулият, ҳалоллик ва виждон – давлат хизматининг асосий устунларидандир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!