
Бухорода қорамол ўғирлаш ва уларни сотиш билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди. “На посту” газетасига таяниб Кун.уз сайти ёзишича, беш кишидан иборат гуруҳ вилоятнинг Жондор, Ромитан, Бухоро, Когон, Олот каби туманларида кўп миқдорда сигир ва ҳўкизларни ўғирлаб сотишган.
Маълумотларга кўра, фуқароларга тегишли бўлган уй ҳайвонлари умумий ҳисобда 43 100 000 сўмга сотиб юборилган. Жиноятчилар Олот туманига навбатдаги ўғирликни содир этиш учун келишганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жабрланганлардан бир қисмига қорамоллар қайтариб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар