
Бизнинг иқтисодиётимизнинг пойдевори – солиқлар! Ҳар бир корхонанинг давлатга хизмати, унинг бунёдкорлик ва ривожланишдаги улуши солиқлар орқали кўринади.
Аммо, афсуски, ҳамма ҳам бу муҳим мажбуриятни англамайди. Ана шундай эътиборсизлик қарздор корхонада жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.
Жамиятнинг давлатга 1 млрд. 200 млн. сўмлик солиқ қарзи борлиги аниқланди. Бу катта рақам, албатта, жиддий чораларни талаб қилди. Қонун ҳамма учун тенг!
Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорнинг мулкини хатлаб, жарима майдонига киритишга ҳақли. Шу тартибда, "ҚМИ" МЧЖга тегишли SD 300 русумли техникаси ҳам жарима майдонига "меҳмон" бўлиб кирди.
Бу – қарздорликни ундириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги мажбурий қадам.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар