Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор вазифаларни белгилаб берган эди. Вилоятда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Вилоят ҳокимининг қарорига биноан 1862 - 1937 йилларда яшаб ижод этган Исоқхон Тўра Ибрат хотирасини абадийлаштириш бўйича Тўрақўрғон туманида умумий майдони 2,2 гектарни ташкил этувчи “Ибрат” мажмуасини лойиҳалаштириш ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Мазкур мажмуада “Ибрат” музейи (ичида кутубхона ва мутолаа хоналари, экспозицион зал), “Ибрат” тиллар мактаби (21х12 метр зал, 160 ўқувчига мўлжалланган ўқув хоналари, спорт майдончалари), “Ибрат” боғи (Фаввора, хиёбон, Ибрат ҳайкали) қурилиши кўзда тутилган. Мажмуани қуриш ишлари шу йилнинг март ойларида бошлаб юборилади.
Айтиш керак-ки, Исоқхон Тўра Ибрат водийда илк бор “Матбааия Исоқия” босмахонасига асос солган маърифатпарвар инсон бўлган. У ўша даврдаёқ 7 та хорижий тилни ўзлаштириб, бир нечта ўқув дарслиги ва бошқа ноёб адабиётларни ижод қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”