
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 2025 йил 1 ноябрь куни тахминан соат 16:30да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида юз берган. Йўл-транспорт ҳодисаси Changan ва Equinox русумли автомобиллар тўқнашуви натижасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар