date

Мирзо Улуғбек туманида газ босими пастлиги ҳақида шикоят қилишмоқда

Мирзо Улуғбек туманида газ босими пастлиги ҳақида шикоят қилишмоқда
Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларда яшовчи фуқаролар табиий газ босимининг пастлиги ҳақида шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда UPL мухбири хабар берди.

Жорий йилнинг 4-ноябр куни ҳаво бироз совиганидан сўнг, Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларда табиий газ босимининг сезиларли даражада пасайгани кузатилган. Хусусан, туманнинг Қизилсув кўчасида яшовчилар ушбу муаммо бўйича ўз норозиликларини билдирмоқда.

“Бугун эрталаб газ босими жуда пастлашиб кетди. Сув иситгичларимиз сувни тўлиқ иситишга қодир эмас.

Ҳар йили ёз фаслидан қиш мавсумига ўтишда шу муаммо такрорланади. Қўшниларимизда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда,” – дейди хонадон эгалардан бири.

Маълум бўлишича, фуқаро муаммони ҳал этиш учун “Халқ назорати” порталига мурожаат қилган. Муаммони бартараф этиш учун 10 кунлик муддат белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо Улуғбек туманида газ босими пастлиги ҳақида шикоят қилишмоқда