date

Ўзбекистонликлар мажбурий меҳнатдан сўнг юртга қайтди

Ўзбекистонликлар мажбурий меҳнатдан сўнг юртга қайтди
3-ноябр куни Украинада мажбурий меҳнат шароитига тушиб қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси юртга қайтди. Уларнинг қайтарилиши дипломатик идоралар ва халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди.

Украина оммавий ахборот воситаларида 18-сентябр куни Киев яқинидаги иссиқхона хўжалигида ватандошлар мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар тарқалган эди. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси дарҳол аралашиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўрди.

Украина ҳукумати билан олиб борилган музокаралар натижасида барча 19 нафар ўзбекистонликка "жабрланувчи" мақоми берилди, бу эса уларни мумкин бўлган ҳуқуқий жазолардан озод қилди. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) молиявий ва логистика ёрдам кўрсатди.

28-октябр куни фуқаролар Киевдан Кишинёвга олиб борилиб, уларга яшаш ва овқатланиш шароитлари таъминланди. 2-ноябр куни улар Кишинёв – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича учиб, эртаси куни Ўзбекистонга етиб келди.

Киевдаги элчихона Украинадаги ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назорат қилишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар мажбурий меҳнатдан сўнг юртга қайтди