date

Тошкент вилоятида деярли 5 кг гиёҳвандлик моддаси қўлга тушди

Тошкент вилоятида деярли 5 кг гиёҳвандлик моддаси қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, катта ҳажмдаги гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида холис шахслар иштирокида "опий" гиёҳвандлик моддасидан иборат 10 та ўрам яширилган жой топилган. Умумий ҳисобда 4 кг 956 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.

Аниқланишича, гиёҳванд моддалар аввалроқ наркоташувчи томонидан бошқа тарқатиш занжири иштирокчиси учун яширилган. Ҳодиса Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўли яқинида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ёки шу каби бошқа ҳаракатлар, шунингдек, уларни сотиш" тўғрисидаги 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда ва ноқонуний гиёҳванд моддалар айланмасига алоқадор шахслар аниқланмоқда.

Улар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин. Идора маълум қилишича, мазкур гиёҳвандлик моддаси мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида деярли 5 кг гиёҳвандлик моддаси қўлга тушди