
Тошкент шаҳар ҳокимияти Олий Мажлис Сенатига собиқ ТашТИЙ (1-сон тергов ҳибсхонаси) ҳудуди атрофидаги вазият юзасидан изоҳ берди. Бу ҳудуд Юнусобод туманида жойлашган.
Аввалроқ Сенат ушбу ҳудудни ободонлаштириш ишлари чўзилиб кетгани ва унинг бошқа мақсадларда ишлатилиши бўйича маҳаллий аҳолида жиддий саволлар пайдо бўлаётганига эътибор қаратган эди. Ҳокимият берган маълумотга кўра, 2020 йил октябр ойида шаҳарнинг собиқ ҳокими қарори билан Огнеупор компаниясига собиқ тергов ҳибсхонаси жойлашган 2,9 гектар ер майдони ажратилган.
Ушбу ер компаниянинг Чинобод кўчасида бузилган объект учун компенсация сифатида берилган. Кейинчалик Юнусобод тумани кенгаши ушбу ҳудудда 76 квадрат метр майдонда маъмурий бино қуриш лойиҳасини тасдиқлади.
Бироқ кўп ўтмай, ер консервация зонасига киритилган бўлиб, бу ҳудудда янги капитал қурилишлар қонунан тақиқланган. Ҳокимиятнинг таъкидлашича, дастлабки қарорда ер майдонида қандай бино қурилиши лозимлиги аниқ кўрсатилмаган.
Аввалига Огнеупор бу ерда саноат корхонаси қуришни режалаштирган, аммо яқин атрофда яшаш уйлари жойлашгани сабабли бу фикрдан воз кечган. Шундан сўнг, компания бу ерда меҳмонхона қуриш режасини таклиф қилди.
Компания ушбу ер майдонини хусусийлаштириш учун икки марта ариза топширган, аммо иккала ҳолатда ҳам рад жавоби олган. Рад этишнинг асосий сабаби – ер майдонининг Тошкентнинг амалдаги Бош режаси бўйича консервация ҳудудига киритилганидир.
Огнеупор раҳбарияти агар чекловлар олиб ташланса, компания инвестор жалб қилиб, меҳмонхона ва турар-жой бинолари қуришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Собиқ ТашТИЙ ҳудуди бўйича тортишувлар
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар