
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабарига кўра, сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тарқалиши олди олинган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида ноқонуний равишда мамлакатга олиб келинган дорилар сақланиши аниқланган.
Тадбир чоғида фуқаролардан бири “А.Икромов” ва “Саодат” МФЙ ҳудудида ноқонуний дори воситалари сақлаётгани аниқланган. Натижада умумий қиймати 163,6 миллион сўмни ташкил этувчи 11 номдаги 2 411 қути дори воситалари ва тиббий буюмлар мусодара қилинган.
Барча аниқланган дорилар ва буюмларнинг сифати ва келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Сифатсиз ёки қалбаки дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, шунингдек, дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида дори воситаларини реализация қилиш, рецепт бўйича ўзига хос дори воситаларини сотиш тартибини бузиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қўқонда сифатсиз дорилар савдоси тўхтатилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар