09:01 / 10.01.2017
7 096

Картошканинг 52 йиллик "бобоси" топилди

Картошканинг 52 йиллик "бобоси" топилди

Аргентинада 52 миллион йиллик икки қазилма ҳосили топилди. Топилма кўплаб замонавий ўсимликлар, шу жумладан картошка ва помидорнинг эволюциясини тушунишга ёрдам беради. Бу ҳақда Science журналига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.

Манбага кўра, ўсимлик итузумлар оиласига киради. Ҳозирда улар ҳамма ерда тарқалган, лекин уларнинг эрта тарихи ҳозирча номаълум - олимлар фақат бир нечтагина қазилма уруғини топишган. Топилма итузумлар оиласининг энг йириги ҳисобланган физалисларга мансуб. Физалисларнинг турларидан бири - сабзавот физалиси томатларга қариндош ҳисобланади ва Мексика ошхонасида қўлланилади. Топилмага кўра, физалис ва итузумлар аввалги маълумотлардан анча олдинроқ пайдо бўлган: сабзавот физалиси илгари 25 миллион йил аввал пайдо бўлгани тахмин қилинарди.

Тадқиқот ўтказилган ҳудудда 6 мингга яқин қазилма ўсимликлари топилган, бироқ уларнинг фақат иккитасигина физалисларга тегишли бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Картошканинг 52 йиллик "бобоси" топилди