Навоий вилоятининг биринчи ҳокими вафот этди


Навоий вилоятининг биринчи раҳбари вафот этди. Бу ҳақда UPL мухбири хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Абдуҳолиқ Айдарқулов 83 ёшида оламдан ўтган. Эслатиб ўтамиз, Айдарқулов Навоий вилоятининг биринчи ҳокими бўлган.
У вилоятни 1992-йил 28-январдан 1995-йил 5-январгача бошқарган. Илгари Давлат хавфсизлик хизмати полковниги Бахтиёр Мансуровнинг вафоти ҳақида ҳам хабар берилганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…