date

Андижонда Nexia йўл патруль машинасига бориб урилди

Андижонда Nexia йўл патруль машинасига бориб урилди

Андижон вилоятида Nexia-2 йўл четида тўхтаб турган йўл-патруль хизмати автомашинасига бориб урилди, деб хабар берди вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 7 ноябрь куни соат 14:15 атрофида Олтинкўл туманидаги “Уйшин” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-105 Фарғона ҳалқа йўлида содир бўлган.

ЙҲХ инспектори кичик сержант И.О. хизмат вақтида ўзининг Lacetti русумли патруль автомашинасини йўл четида тўхтатиб, пиёда хизматни давом эттираётган бўлган. Шу пайтда Олтинкўл–Андижон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, патруль машинасининг орқа қисмига келиб урилган.

Бахтга кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган, аммо ҳар икки машина ҳам техник шикастланган.

Ҳозирда воқеа бўйича Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Nexia йўл патруль машинасига бориб урилди