
Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг хабар беришича, фарзандларини боқиш учун алимент тўлашдан бош тортган эркак топилди. Маълум бўлишича, ушбу фуқаронинг алимент қарзи 40 миллион сўмдан ошиб кетган.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қидирувда бўлган эркак марказий бозор ҳудудида, эрта тонгда спиртли ичимлик истеъмол қилаётган вақтда қўлга олинган. Эътиборлиси, маст ҳолдаги эркак ўзини оқлашга уриниб: “Ҳозир 40 миллионни тўлардим, лекин ёнимда пул йўқ”, — дея баёнот берган.
Текширувлар давомида, ушбу фуқаронинг спиртли ичимликка муккасидан кетгани оиласининг бузилишига сабаб бўлгани, хотини билан ажрашганидан сўнг эса фарзандларига эътибор бермагани маълум бўлди. Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Агар эркак қарзини биринчи марта тўламаса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади. Агар алиментдан бўйин товлашда давом этса, кейинги сафар унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Жиззахда алимент тўлашдан қочган ота топилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар