23:34 / 19.01.2017
8 480

«Турмуш ўртоғимни ИШИД террорчиси, деб ўйламасдим»

«Турмуш ўртоғимни ИШИД террорчиси, деб ўйламасдим»

Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган Абдулқодир Машарипов «ИШИД» террорчилик гуруҳи буйруғига асосан ҳужум қилганлигини айтди, деб хабар бермоқда Hurriyet газетаси.

“Мен эримнинг теракт содир этгани ҳақида телевидение орқали намойиш этилган янгиликлар орқали хабар топдим. Турмуш ўртоғимнинг ИШИД террорчиси, деб ўйламасдим. Унинг ИШИД билан алоқаси борлиги ҳаёлимга ҳам келмаганди”, дейди Машариповнинг рафиқаси суҳбатда.Машариповнинг бармоқ излари фожиа жойидан олинган бармоқ излари билан мос экани аниқланди. Орадан бир кун ўтиб, сўроқ қилиш давомида Машарипов ўз айбини тан олди.

Шу билан бирга, террорчининг ИШИД билан алоқадор экани, айнан уларнинг буйруғи асосида ҳаракат қилгани, теракт уюштиришдан аввал Афғонистонда тайёргарликдан ўтгани маълум бўлди.

Машарипов ҳақида унинг Ўзбекистонда 1983 йилда туғилгани, 4 тилда бемалол гаплаша олиши, оилали, фарзандли экани борасидаги маълумотлар бор.

Террорчининг айтишича, Reina тунги клуби теракт содир этиш, сўнг ўзи ҳам ўлим топиш учун борган. Аммо маълум сабабларга кўра тирик қолган. Уни 46 соат давомида излаётганликларини билган. Шу сабабли бир неча бор беркиниб ётган жойини ўзгартирган.

Машарипов аввалига турк тилида сўроқ қилинди. Бироқ у турк тилини яхши билмаслигини айтди. Сўроқ қилиш инглиз тилида, сўнг рус тилида амалга оширилди. Рус тилида саволларга жавоб бера олаётгани маълум бўлгач, Машарипов узоқ вақт қатор саволларга жавоб беришига тўғри келди.

Терговчининг “Эшик тагида турган полициячига нима сабабдан ўқ уздинг?”, деган саволига, Машарипов “У полициячи менга қарата ўқ узди. Кейин ичкарига кирди. Мен ичкарига уни ўлдириш учун кира олмадим”, деб жавоб қайтарди.

Суҳбат чоғида Машарипов 2015 йил Эронда сохта паспорт билан қўлга тушганини, 1 ой двомида қамоқда ушлаб турилганини айтиб берди.

«Янги йил куни кечаси менга бомбани олиб келиб бериши керак бўлган шахс билан учрашдим. У менга бомбанинг ёруғлик ҳамда кучли овоз генерацияси мавжуд эканини айтди. Шундан сўнг, тунда 22:00 да Reina тунги клуби олдидан ўтаётиб, у ерда баланд мусиқа эшитилаётганига гувоҳ бўлдим. Уйга қайтиб, бомбани олдим. Кейин эса тунги клубга олдимга қўйилган вазифани бажариш ва ўлим топиш учун бордим. Мен ичкарига кириб бомбани жойлаштириб чиқдим. Одамларга қарата ўқ уздим. Бомбанинг портлаётганини кўргач эса ташқарига югуриб чиқдим… Амалга оширилган терактдан сўнг, мен 4-5 та дўстларим билан беркиниб ўтирдим. Бизни қидиришаётганини, катта хавф остида эканимизни билардик», деган Машарипов.

Машарипов 36 соатдан буён бир кишилик камерада сақланмоқда. У ким биландир гаплашишни истамаяпти ва барча кўрсатмаларини ёзма равишда бермоқда.

Истанбулдаги Reina тунги клубига Янги йил оқшомида қуролли ҳужум уюштирилган. Калашников автомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ўлдирган ва клубдаги одамларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига мувофиқ, ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 нафар шахс яраланган. Рейтер агентлиги «ИШИД» террорчилик уюшмаси ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олганлигини хабар қилган эди.

Манба: sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Турмуш ўртоғимни ИШИД террорчиси, деб ўйламасдим»