Ҳондурасда хўрозни қамаб қўйишди. Жонивор Трухильо шаҳрида истиқомат қилувчи икки қўшни ўртасидаги жанжалга сабаб бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Можаро эркак ўз ҳовлисида қўшнисининг хўрозини кўриб қолгани туфайли бошланган. Унга жонивор дарахтларга чиқишга уриниб, катта шовқин кўтаргани ёқмади. Бу эса хўроз эгасининг ғазабига сабаб бўлди ва эркаклар жанжаллашиб кетган. Улардан бири бошқасини ўлдириш билан таҳдид қилганда эса қўшнилар полицияни чақиришган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари баҳслашганларга эътибор ҳам бермай, хўрозни тутиб, қамоқхонага олиб кетишди. Улар эркаклар ярашиб олишгач, жониворни қайтариб беришга ваъда қилишди.
Хўрознинг панжара ортидаги суратлари Ҳондурасдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Тасвирлардан бирида полициячилар унинг панжасига махсус ёрлиқ осаётганликларини кўриш мумкин. Бошқа бир кадрда эса унинг қамоқхона камерасида тургани тасвирланган.
Аввалроқ Шотландиянинг Данди шаҳрида полиция йўл ҳаракати қоидасини бузган ва йўлни рухсат этилмаган жойдан кесиб ўтаётган товуқни қўлга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”