8 521
Ш.Мирзиёев: "Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак!"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий вазият билан яқиндан танишиб, ҳудуд раҳбарлари билан бу борада учрашув ўтказди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
"Вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бор-йўғи 10 корхона мавжуд. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг атиги 17,3 минг тоннаси ёки 1,8 фоизи қайта ишланмоқда - бу нима деган гап?
Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида 173,4 минг тонна мева ва сабзавот етиштирилишига қарамасдан, туманлар ҳокимларининг масъулиятсизлиги натижасида бирорта ҳам қайта ишлаш корхонаси ташкил этилмади.
Тасдиқланган дастурга асосан, ушбу йўналишда 2017 йилда 33 та, 2018 йилда 15 та лойиҳа амалга ошириш керак. Бу аҳволда 2018 йил якунига бориб, мева-сабзавотни қайта ишлайдиган корхоналар сони 58 тага етади ва бор-йўғи 9 фоиз маҳсулони қайта ишлаш имконияти туғилади.
Нима учун мен бу рақамларни келтиряпман? Ҳурматли туман ҳокими ва Пўлат Раззоқович (вилоят ҳокими), ёзиб олишингиз керак. Бу жуда муҳим нарса. Нима учун мен шунча пиёда юриб, ҳаммага синчиклаб-синчиклаб тушунтираяпман? Бу бекорга эмас - энди сизлар худди шундай қилишингиз керак.
Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак, иккита корхона ташкил қилиш керак! Унинг тагидаги пировард мақсад нима - ишчи жой. Бир йил шу тизимда ишлайлик, жамият ўзгаради, вазият ўзгаради, одамлар ишонади. Кимга ишонади? Давлатга ишонади!", - дея таъкидлади Президент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»