date

Ўзбекистонликлар Японияда қурилиш соҳасида ишлаши мумкин

Ўзбекистонликлар Японияда қурилиш соҳасида ишлаши мумкин

Ўзбекистонлик фуқаролар энди Японияда қурилиш йўналишида фаолият юритиш имкониятига эга бўлади. Миграция агентлигининг маълум қилишича, юртимиз фуқаролари бепул ўқув курсларида таҳсил олиб, Япония иш бозорига йўналтирилади.

Май ойида Миграция агентлиги раҳбарияти Японияда бўлиб, Proud Partners компанияси билан ҳамкорликда ҳайдовчилар ва қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш бўйича келишувга эришган эди. Сентябрь ойида ушбу лойиҳа Тошкентда расмий равишда очилди.

Куни кеча B–C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга 200 дан ортиқ номзод учун танлов ўтказилди.

Қурилиш йўналишида эса 700 нафар номзод учун 15 декабрдан бошлаб онлайн саралаш жараёнлари бошланади.

Танловдан ўтганлар Ангрен шаҳридаги Миграция агентлигига қарашли 2-сон техникумда 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида қатнашади. Уларга ўқиш давомида бепул ётоқхона ҳам тақдим этилади. Курсларни муваффақиятли тугатганлар Япония қурилиш компанияларида иш бошлайди.

Танлов натижалари ва ўқиш саналари 20 декабрь куни эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Японияда қурилиш соҳасида ишлаши мумкин