06:57 / 02.02.2017
8 001

Хитойдаги ҳайвонот боғи ходими зебра ҳужумига учради

Хитойдаги ҳайвонот боғи ходими зебра ҳужумига учради

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимига зебранинг ҳужум қилиши видеотасвирга олинди, деб ёзади Кун.уз сайти. Воқеа гувоҳлари қутурган зебра эркакнинг қўлини тишлаб, уни "мушук боладай" у ёқдан-бу ёққа силкитаётганининг гувоҳи бўлишган.

Ёрдамга узун калтаклар билан етиб келган бошқа ишчиларнинг ўз ҳамкасбларига ёрдам беришга уринишлари бесамар кетган, зебра эркакни бир қўлидан тишлаганча буталар орасига қочиб кетган, ишчилар эса унинг ортидан қувлаб кетишган. Ҳужум ёввойи ҳайвонларни катта экранда томоша қилаётган одамлар кўз ўнгида юз берган.

Ушбу воқеа Хитойдаги бошқа бир ҳайвонот боғида юз берган шунга ўхшаш фожиадан уч кун ўтиб содир бўлган. Ўша воқеада ҳайвонот боғига ташриф буюрган бир эркак йўлбарслар сақланадиган вольерга кирганда йиртқичлар томонидан тилка-пора қилиб ташланган. Бу ҳолат эркакнинг рафиқаси ва фарзанди кўз ўнгида содир бўлган. Эркак олинган жароҳатлардан вафот этган.
[media=https://youtu.be/6DhrVzWx7Pg]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдаги ҳайвонот боғи ходими зебра ҳужумига учради