
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарорига мувофиқ, сурункали равишда солиқ қарздорлигини тўламаётган фермер хўжаликларига ер ижара ҳуқуқлари қайта кўриб чиқилиши юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва худудий бўлимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш юритувида бўлган мазкур тоифадаги 913 та ижро ҳужжатлари бўйича 147 та қарздор фермер хўжаликларидан 4 млрд. 361 млн. сўм солиқ қарзлари ундирилишига эришилган.
Шу билан бирга, қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаган, бошқа мулклари ва мулкий ҳуқуқлари бўлмаган 96 та қарздор фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқлари хатланиб, жами 91 млрд. 437 млн. бошланғич нархда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Бу борада ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!