Эркак рашк сабабли рафиқасининг икки қулоғини кесиб ташлади


Афғонистоннинг Балх вилоятида эркак рашк сабабли 23 яшар хотинининг икки қулоғини кесиб ташлаган.
Жабрланган аёл ҳозирда касалхонада бўлиб, унинг сўзларига кўра у 13 ёшида турмушга чиққан. 10 йил ичида аёл эрининг унга яхши муносабатда бўлганини эслай олмайди. Эри уни тинимсиз рашк қилган. Аёлнинг ота-онасини йўқлаб келиши ҳам рашк ва жанжалларга сабаб бўлган. Бу ҳақида "Дийдоразиз" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра эр хотинини бу аҳволга солгач, қочиб кетган ва у айни вақтда қидирилмоқда.
Афғонистон парламенти оилада аёллар ва болаларга зўравонликни тақиқловчи қонунларни қабул қилган бўлсада, улар собиқ президент Ҳамид Карзай ва амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани томонидан ҳам имзоланмаган.





























Изоҳлар 0
…