
АҚШда Адольф Гитлернинг шахсий телефони аукцион савдосига қўйилганлигини Alexander Historical Auctions аукцион уйи сайти берган маълумотга асосланиб "Даракчи" нашри маълум қилмоқда.
Гитлерга совға қилинган Siemens телефони вермахтнинг совғаси бўлган. 1945 йилда совет аскарлари уни Гитлернинг бункеридан топишди ва аппаратни 70 йилдан ортиқ уйида сақлаган британиялик офицерга беришди.
Аукцион уйи ушбу лотни миллионлаб инсонларнинг ҳаётига нуқта қўйган барча даврларнинг энг вайронакор “қуроли” деб атади. Телефоннинг бошланғич баҳоси — 200-300 минг доллар.
Аукцион 19 февраль куни бўлиб ўтади. Телефондан ташқари, у ерда бошқа буюмлар ҳам сотилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар