
Самарқанд шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва тегишли идоралар “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик чора-тадбирлари доирасида олиб борган амалиёт чоғида фуқаро М.С. махсус назоратга олинган.
Маълумотларга кўра, у 2,59 грамм «гашиш» моддасини фуқаро М.Х.ga 2 миллион сўм эвазига бериш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Қонунбузарнинг ҳаракатлари тасдиқланганидан сўнг, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси — гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш, олиш, сақлаш ёки уларни ноқонуний равишда реализация қилишга оид қоидаларни бузиш — бўйича материаллар терговга юборилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.