
28 январда Олмаотада "Ҳақиқий пуллардан иборат костюм билан нима бўлади?" ижтимоий тажрибаси иштирокчиси Андрей Лобанов полициячиларнинг синчков нигоҳи остига тушди. Бу ҳақда Kazday нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Унинг айтишича, полициячилар ундан бу акцияни ўтказишга рухсати борлиги ҳақида сўрашган ва уни сектантлик ёки қалбаки пуллар ясашда гумон қилишган. Улар пулларни текширишмаган ва суҳбатдан кейин йигитни қўйиб юборишган.
"Улар ҳеч қандай айблов қўйишмади. Полициячилар ёнимга келишда, эҳтимол уларни бу ҳолат – бир йигит туриб, пул тарқатаётгани жуда ажаблантирган бўлса керак. Натижада учта патруль – 9 киши ёнимда тўпланиб олди ва яна капитан ҳам келди. Капитан бу ташвиқот қоидабузарлигига ўхшаб кетаётгани ва биздан буни бас қилишни сўради. Биз илтимосга кўра суратга олишни тўхтатдик", деб айтмоқда Лобанов.
Пуллар тарқатилиши видеога олинган ва йигитларнинг ушланиши ҳам камерага муҳрланиб қолган.
[media=https://youtu.be/CPxHn7ef_38]
Олмаота ички ишлар департаментида полициячилар ҳаракатларига улар департамент таркибига кирмасликлари сабаб изоҳ бера олмасликлари маълум қилинган. Қозоғистон ички ишлар вазирлигида эса Олмаота ички ишлар департаментига мурожаат қилиш тавсия қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар