date

Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.У., Д.К. ва С.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 1 дона “Тропикамид” ва 5 дона “Регапен” номли дори воситаларини сотган вақтида ушланган.

Улардан 11 дона “Тропикамид”, 45 дона “Регапен” номли дори воситалари, шунингдек Д.К.нинг ёнидан 1,85 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.И. фуқаро М.А.га 32 дона “Торгобалин 150 мг.” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ундан 40 дона “Гее баралгин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси ҳамда 276-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди