
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергияси учун тўловлар, одатда, ўз вақтида амалга оширилмоқда. Энергия учун тўлов интизоми сўнгги йилларда анча яхшиланган.
Бироқ, афсуски, баъзи истеъмолчилар ҳануз энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалардаги мажбуриятларини бажармасдан, истеъмол қилинган энергия учун ҳақни ўз вақтида тўламай келмоқда.
Шу муносабат билан Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига қарздор бўлган фермер хўжаликларига нисбатан мажбурий чора кўрилди. Қарздорликни қоплаш мақсадида хўжаликларга тегишли трансформатор хатланди.
Келгусида мазкур мулк аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ қарздорликни тўлашга йўналтирилади.
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ишларини изчил давом эттиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!