
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур фармонга кўра, эндиликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилади, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар