Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди, деб ёзади Кун нашри.
Тақдирлаш маросими Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган. Лола Каримова-Тиллаевага мукофот кўп йиллик хайрия фаолияти, шунингдек Европада Ўзбекистон маданияти ва санъатини кенг тарғиб этиш бўйича ишга қўшган ҳиссаси учун топширилди.
The Best Award ҳар йилги мукофоти 1977 йилда таъсис этилган бўлиб, уни турли йилларда Карл Лагерфельд, Умар Шариф, Энди Уорхол, Мари-Хэлен де Ротшильд каби машҳур инсонлар қўлга киритган.
Маълумот учун, Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистонда иккита йирик хайрия ташкилоти – “Сен ёлғиз эмассан” фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашув маркази раҳбари саналади. Улар ота-она қарамоғисиз қолган ва имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди