
Тошкентда баҳордаги тунги клуб олдида содир бўлган жанжал иши бўйича янги қарор чиқди. Бир зарба билан фуқарони комага туширган А.Ш. аввал 8 йил 1 ойга қамалган бўлса, апелляция суди 9 декабрда ҳукмни енгиллатиб, уни озодликка чиқарди.
Суд жазони 4 йил 1 ойлик озодликни чеклашга алмаштирди. У қамоқда ўтказган 263 кун ҳисобга олиниб, қолган 3 йил 3 ой 11 кунни эркинликда ўтайдиган бўлди. Суд залидаёқ қўйиб юборилди.
Жабрланувчига қопланиши керак бўлган 2,6 млрд сўмлик зарар тўлиқ қоплангани тан олинди, қолган 392 млн сўм эса айбдорга қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, жанжал 16 март куни Яккасаройда рўй берган. Можарони ажратишга уринаётган Б.А. қаттиқ жароҳат олган, А.Ш. эса Қозоғистонда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.