Жуда кўп спорт турлари, жумладан, футбол ўйинига ҳам пул тикиб, буни қимор кўринишига олиб келиш ҳолатлари учраб туради. Бу иш қай даражада тўғри? Ана шундай мавзуга оид савол билан muxlis.uz сайтига мурожаат қилинган, деб ёзади Кун нашри.
Саволда шундай дейилади?
“Ассалому алайкум. Айни дамда мен хориждаман. Бу ерда футбол ўйинларига пул тикиб, баҳслашадиган кафелар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг ҳар бири, албатта, бу баҳсда иштирок этади. Ютган меҳмон кассадан белгиланган фоизда ўз ютуғини олади. Шариатимизда бундай нарсаларга қандай қаралади?”.
Ушбу саволга «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли жавоб қайтарган.
“Ва алайкум ассалом. Маълум шартларга кўра, футбол ўйнаш ва томоша қилиш жоиз. Лекин турли клубларга пул тикиш – қимор ҳисоблангани учун – жоиз эмас. Унинг ортидан топилган пул ҳаром саналади.
Хуллас, шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат этилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди