Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси 9 февраль куни жорий ҳафтада Тошкентда содир бўлган икки йирик ёнғин тўғрисида айрим тафсилотларни маълум қилди.
7 февраль куни Яккасарой туманидаги «Манас» кафе-ресторанидаги ёнғин, ЁХББ маълумотларига кўра, ёнғин 380 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва мол-мулкларни йўқ қилган. Аланганинг ўтиши натижасида қўшни «Паризод» МЧЖ биноси томи қурилиш конструкциясининг 370 кв. м. майдони ҳам зарар кўрган.
Кейинги куни Олмазор туманидаги Жомий бозорида (Usta shirin savdo МЧЖ) ёнғин содир бўлди. Олов 6, 7 ва 8-дўконлардаги қурилиш буюмлари ва материаллари, умумий майдони 100 кв. м. бўлган том конструкциялари ва шифтларни йўқ қилган.
Ҳар икки иш бўйича текширув ишлари ўтказилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”