16:40 / 10.02.2017
8 290

Навоийда 34 ёшли талончи қўлга олинди

Навоийда 34 ёшли талончи қўлга олинди

Ички ишлар органлари ходимлари бир аёлнинг қўлидан пули,уй хужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Гап шундаки, Навоий вилояти Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига 47 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс қўлидан ичида 50 минг сўм пули, уй хужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Нурота туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 34 ёшли талончи қўлга олинди