13:00 / 14.02.2017
9 633

100 дан зиёд ИШИД жангарисини ер тишлатган "жозибадор малласоч"!

100 дан зиёд ИШИД жангарисини ер тишлатган "жозибадор малласоч"!

Даниялик талаба қиз, асли келиб чиқиши эроний курд бўлган Жоанна Палани террорчиларга қарши курашиш учун университетдаги ўқишини ташлаб Сурияга борди ва 100 дан зиёд ИШИД жангариларини ер тишлатди деб ёзади "Водиймедиа" сайти.

Бу қиз Эрондан қочқин бўлиб хорижга кетишга мажбур бўлган курд оиласи фарзанди бўлиб, Ироқдаги қочоқлар лагерида дунёга келган. Кейинчалик ота-онаси билан Данияга келиб ўрнашишган ва бу ерда катта бўлган.

Кучли мерганлик қобилиятига эга гўзал Палани 2014 йили университетнинг сиёсатшунослик бўлимидаги ўқишни ташлаб, мавжуд ҳукумат қўшинларига қарши курашда курдлар сафида иштирок этиш учун Сурияга борган. Бироқ кейинчалик у ердаги ҳолатни тўғри баҳолаб, террорчиларга қарши курашга киришган ҳамда Кобани шаҳрини ҳимоясида фаол иштирок этган. Унинг ўқларидан ўлган террорчилар кўпайган сари ИШИД ичида қўрқув ошаверган, ҳаттоки иш шунга борганки, унинг калласи учун террорчилар бир миллион доллар мукофот ваъда қилишган.

Данияга қайтар-қайтмас у ҳибсга олинган ва бир неча ҳафта қамоқда ўтиришга мажбур бўлган. Охирида ўқишга қайта тикланишга эришган. Бироқ қайта жанг фронтига боришга расмий рухсат тегмаган.
Ҳозирда Данияда тинч ҳаётини давом эттираётган Жоаннани "жозибадор малласоч" деб аташади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 100 дан зиёд ИШИД жангарисини ер тишлатган "жозибадор малласоч"!