date
views 6 586

Ўзбекистон маҳсулоти Москва кўргазмасида олий мукофотни олди

Ўзбекистон маҳсулоти Москва кўргазмасида олий мукофотни олди

Москвада бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари, шарбатлар ва улар тайёрланадиган хомашёлар намойишига бағишланган XXIV "Prodekspo-2017" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда "Спутник" нашри хабар бермоқда.

Дунёнинг 50дан зиёд давлатидан 2000дан ортиқ фирма ва компаниялар қатнашган кўргазмада "Продэкспо-2017" маъмурияти томонидан ташкиллаштирилган XIX Чашначилик ва Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Росқишлоқхўжаликназорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги "Энг яхши маҳсулот-2017" танлови ҳам бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг вино маҳсулотлари танловнинг олий мукофоти — "Звезда Продэкспо-2017" олий нишонига, 17 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медали ва қатор фахрий дипломларга муносиб деб топилди.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар хорижлик шериклар билан 82 миллион долларлик шартномалар имзоладилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон маҳсулоти Москва кўргазмасида олий мукофотни олди