10:19 / 16.02.2017
8 819

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Спутник" нашри ёзмоқда.

"Апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолаш режалаштирилмоқда, ҳозирда матнларни мувофиқлаштириш жараёни кетмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Хусусан, Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Иккинчи келишувда эса икки мамлакатнинг миграция соҳасидаги ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлиги кўзда тутилади.

Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужжатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди