20:53 / 16.02.2017
7 014

"Лукойл" Ўзбекистонда сотадиган бензинининг нархи ҳақидаги хабарларни тасдиқламади

"Лукойл" Ўзбекистонда сотадиган бензинининг нархи ҳақидаги хабарларни тасдиқламади

"Лукойл"нинг Ўзбекистондаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотиладиган ёқилғи нархлари ҳақидаги хабарлар инкор этилди. Бу ҳақда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Facebookдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

"Дўстлар, LUKOIL АЁҚШ фаолиятига қизиқиш билдирганингиздан миннатдормиз. Эътиборингизни шохобчада сотиладиган ёқилғи нархлари ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигига қаратмоқчимиз. Тўлиқ ва ишончли маълумотни фақат бизнинг https://www.facebook.com/LUKOILUz саҳифамиз орқали билишингиз мумкин. Янгиликларимизни кузатиб боринг», — дейилади хабарда.

Илгарироқ айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда компания Ўзбекистонда очаётган илк АЁҚШда А-92 бензини 1 литри учун 3000 сўм, А-95 бензини 1 литри учун 3 200 сўм, дизел ёқилғиси 1 литри учун эса 2 800 сўм нархлар белгилангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Лукойл" Ўзбекистонда сотадиган бензинининг нархи ҳақидаги хабарларни тасдиқламади