Федерал хавфсизлик хизмати ҳайъати йиғилишида нутқ сўзлаган президент Владимир Путин чет эл махсус хизматлари Россияда фаол иш олиб боришга уринаётганини таъкидлади, деб хабар беради Hilol.uz сайти.
Путин Россия контрразведка органлари ҳушёр бўлишлари кераклигини уқтирди.
Унинг айтишича, чет эл махсус хизматлари Россияда фаол иш олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили чет эл махсус хизматларининг 53 нафар мунтазам ходими ва 386 нафар агентининг фаолиятига чек қўйилган.
“Хориж махсус хизматларининг ёпиқ маълумотлар, энг аввало, ҳарбий-техник соҳадаги салоҳиятимизга оид маълумотларни қўлга киритишга уринишларини бартараф этиш муҳимдир”, – деди Россия раҳбари.
Шунингдек, Владимир Путин давлат сири ҳисобланувчи маълумотларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш заруратига эътибор қаратди.
Унинг қайд этишича, ўтган йили Россиянинг давлат ахборот ресурсларига компьютер ҳужумлари сони 3 баравар ортган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди