
Белоруссиялик спорт журналисти Вячеслав Федоренков “Прессбол” газетасини еб қўйди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.
Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Вячеслав Федоренков мазкур нашр ходими ҳисобланади. У газетада хоккейга оид рукнни ёритади. Федоренков келгуси мавсумда Минскнинг “Динамо”командаси ғалаба қозонадиган бўлса, газета ейишини маълум қилган эди. “Динамо” клуби “Нефтехимик” билан бўлган матчда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Оқибатда Вячеслав Федоренков берган ваъдасини бажариш учун газета ейишга мажбур бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар