Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек Жиззах вилоятида ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, соҳани изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жиззахнинг иқтисодий истиқболи ҳақида сўз кетганида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат салоҳиятини юксалтириш ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, аҳолини, хусусан хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу борадаги режаларни ҳаётга татбиқ этишда O'zLiDeP аъзолари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Жиззах туманида O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Қишлоққурилишбанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” вакиллари ҳамда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар иштирокида ўтказилган “Аёлларни кичик бизнес, тадбиркорлик ҳамда фермерликка жалб этиш: мавжуд муаммолар ва ечимлар” мавзуидаги амалий тадбир фикримиз исботидир.
Туманнинг ҳар бир хонадонда ташаббускорлик, жонсараклик кўзга ташланди. Оилаларда тадбиркорлик, миришкорлик қанот ёйган. Одамларнинг ишбилармон бўлиб, нафақат ўз хонадони, балки бутун эл-юртимизга наф келтиргани, халқни бой қилганига нима етсин! Айниқса, “Қўшбармоқ” ҚФЙ ҳудудидаги “Қаҳрамон” маҳалла фқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг деҳқончилик, томорқачилик йўналишидаги ғайратига, ташаббусига ҳавас қилса арзийди. Уларни бу йўналишларига қизиқишига катта сабаб шу маҳаллада истиқомат қилувчи, гулчи опа, деган ном билан катта-ю-кичикнинг ҳурматига сазовор бўлган Шарофат Нориеванинг кичик бизнес ва тадбиркорлик ғояларини тарғиб қилишидадир. Хотин-қизлар уйда ўтирса ҳам фойдали иш билан машғул бўлгани маъқул, деб хисоблайди “Холмўминов Зоҳид” фермер хўжалигининг раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Шарофат Нориева.
—Ушбу тадбир бизнинг маҳалла хотин-қизлари учун айни муддао бўлди, - дейди у. —50 нафар хотин-қизларни гулчилик, лимон ва иссиқхона билан шуғулланишлари учун маҳорат дарсларини ташкил этдик. Уларга кўчатларни экиш, қиш кунларида парвариш қилишни кўрсатиб ўтдик. Қизиққан аёлларимиз бу жараённи ўз қўллари билан бажариб, тажрибаларини оширишди.
Шундан сўнг, маҳалла фаоли Маъруф Саидвалиев тадбир иштирокчиларини хонадонида лимон етиштиришга ихтисослашган иссиқхона фаолияти билан танишишга таклиф этиб, иссиқхона ташкил этиш тўғрисидаги сир-асрорларини иштирокчилар билан бўлишди.
— Ерларимиз унумдор, деҳқончилик, томорқачилик билан шуғилланиш учун имкониятимиз етарли, - дейди Баҳодир Абдураҳимов. — O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 2015 йилда туман “Халқ банки” филиалида 20 млн. сўм миқдорида кредит олиб, паррандачиликни йўлга қўйган эдик. Ҳозирда иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштиришни режа қилиб турибмиз. Бу борада банк ходимлари билан гаплашиб, кредит олиш бўйича тегишли маслаҳатлар олдик. Бугунги ўқув семинаридан олган билимларимиз режаларимизни қийналмасдан амалга оширишда албатта қўл келади.
Тадбир доирасида тумандаги эркак ва аёллар кийимларини ишлаб чиқарувчи “Одина Скарлетт текстил” МЧЖда бизнес бошлашнинг тартиби, бозорбоп, ҳаридоргир маҳсулотларни ишлаб чиқариш қоидалари, банк муассасалари билан ишлаш тартиби каби мавзуларда семинар ташкил этилди.
—Ўтган йили O‘zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичи иштирок этиб, катта таъсуротга эга бўлган эдик, - дейди “Одина Скарлетт текстил” МЧЖ раҳбари М.Маннонова. —Ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларни ҳар-томонлама қўллаб-қувватлаб, яратиб берилаётган шароитлардан фойдаланган ҳолда бу жараёнда мен ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Туманимиздаги 100 нафар хотин-қизларни уста шогирд анъаналари асосида тўқувчилик ҳунарини ўргатиб, қобилиятли опа-сингилларимизни иш билан таъминлаш ниятидаман.
Ўқув-семинарларида мароқ билан иштирок этиб, ташаббус кўрсатган 2 нафар аёлларга паррандачилик ҳамда 5 нафар хотин-қизларга лимон етиштиришни йўлга қўйиш учун тижорат банклари томонидан 52 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Шу куни партия фаоллари “Қаҳрамон” ҚФЙ истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитларини ўргандилар. Улар билан суҳбатлашиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва даромадларини ошириш борасида зарурий кўрсатлмалар берилиб, амалий чоралар кўрилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг бундай ташаббуслари республикамизда тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар сафи янада кенгайишига, оилалар аҳиллиги, фаровонлиги таъминланишида хизмат қилмоқда. Бу каби амалий ишлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида олиб борилиши режалаштирилган.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди