20:21 / 20.02.2017
6 641

Эгаси билан панжасини силкитиб сўрашадиган калтакесак юлдузга айланди

Эгаси билан панжасини силкитиб сўрашадиган калтакесак юлдузга айланди

Эгасига олд панжасини силкитиб сўрашадиган калтакесак интернет юлдузга айланди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео 17 февралда YouTube’даги Thehypnoguy1 каналида жойлаштирилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Калтакесак эгаси севимли жонзотини қўлини силкитиб қаршилайди. Калтакесак эса эгасининг ҳаракатларига монанд панжасини силкитиб унга жавоб беради. "Мана менинг калтакесагим унга қўл силкитганимда нима қилади", дейилган ролик номида.

Видео уч кун ичида 160 мингдан кўпроқ намойиш тўплашга улгурди. Ролик остида қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар судралиб юрувчи жонзотнинг бу қобилиятидан ҳайрат билдиришган ва унинг эгасидан калтакесакни бунга ўргатиш учун қанча вақт талаб қилингани билан қизиқиб кўришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эгаси билан панжасини силкитиб сўрашадиган калтакесак юлдузга айланди