12:51 / 21.02.2017
6 786

Жанубий Суданда 100 минг киши очликдан қирилиб кетиши мумкин

Жанубий Суданда 100 минг киши очликдан қирилиб кетиши мумкин

БМТ Жанубий Суданнинг бир қатор ҳудудларида очлик тарқалганини маълум қилди. БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига қараганда, бу мамлакатга зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса, қарийб 100 минг киши очликдан қирилиб кетади, деб ёзади Ҳилол.уз сайти.

Жанубий Суданда 1 миллионга яқин киши очлик ёқасида турибди, уларнинг 250 мингдан ортиғи болалардир. Бу ерда тўйиб овқат емайдиганлар сони аҳолининг 40 фоизини ёки 4,9 миллион кишини ташкил этади.

2011 йилда мустақиллигини эълон қилган Жанубий Суданда 2013 йилдан бери фуқаролар уруши давом этмоқда.

БМТ сўнгги олти йил илк бор оммавий очлик ҳақида эълон қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жанубий Суданда 100 минг киши очликдан қирилиб кетиши мумкин